"Барселона" мухлислари жазоланиши керак!" - Винисиус судда иштирок этди
Винисиус Жуниор "Барселона" мухлисларини ирқчилик ҳаракатлари учун жазоланишини қатъий талаб қилмоқда.
"La Razon" нашрининг маълум қилишича, пайшанба куни "Реал" ҳужумчиси видеоалоқа орқали суд мажлисида иштирок этди. У 2023 йил октябрь ойида "Барса" стадионида камситувчи ҳаракатларга дучор бўлганини тасдиқлади ва иш кўриб чиқилишини давом эттиришни сўради.
"Олимпик Льюис Компанис"даги видеокамералар ёзувлари ва гувоҳларнинг кўрсатмалари бразилияликка нисбатан ҳақоратли сўзларни айтган "Барселона"нинг учта мухлисини аниқлашга ёрдам берди. Улардан бири ўша пайтда вояга етмаган эди.
Иш қўзғатилди, икки мухлис суд мажлисига жавобгар сифатида чақиртирилди. Бироқ, уларнинг иккаласи ҳам воқеага алоқадорлигини инкор этган.
Мазкур ҳолат бўйича Барселона прокуратураси, Миллий профессионал футбол лигаси ва "Реал" ҳам бу ишда иштирок этмоқда.
Фикрлар