"Барселона" мухлислари учун зўр хушхабар!

“Барселона”нинг бир қанча етакчи футболчилари жароҳатидан фориғ бўлгач, умумий гуруҳ билан машғулотларни бошлади.

Бугун уругвайлик ҳимоячи Рональд Араухо, голландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонг, франциялик ярим ҳимоячи Усмон Дембеле ва испаниялик ҳужумчи Ансу Фати жамоанинг қолган аъзолари билан машғулот ўтказди. Бу ҳақда Каталония клуби матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 2 ноябрь куни "Барселона" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасида сафарда Киевнинг "Динамо" жамоаси билан учрашади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!