"Барселона" МЮ химоячисига қизиқмоқда
"Манчестер Юнайтед" химоячиси Маттео Дармиан фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.
29 ёшли футболчи "Барса"нинг қизиқишлари доирасига кирди. Агар "Бетис" химоячиси Хуниор Фирпо Каталония клубига ўтмаса, италиялик футболчига эътибор қаратишмоқчи.
Шунингдек, "кўк-анорранглилар" Давид Алаба("Бавария") ва Филипп Макс("Аугсбург")га ҳам қизиқиш билдиришган.
Манба:ESPN
Фикрлар