"Барселона" "Наполи" етакчисига қизиқиш билдирмоқда

"Наполи" вингери Хвича Кварацхелия "Барселона"нинг радарида.

22 ёшли футболчига Европанинг кўплаб топ-клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо каталонияликлар молиявий қийинчиликларга қарамай, яқин келажакда “Наполи” юлдузи учун курашмоқчи. "Барселона" грузиялик футболчини 2024 йилда сотиб олиш режасини тайёрламоқда, дея хабар беради "Fichajes" нашри.

"Transfermarkt" портали Хвича Кварацхелиянинг нархини 85 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Кварацхелия “Наполи” сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 18 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!