Ads

"Барселона" клуби ПСЖ ҳужумчиси Неймардан кўра, унинг жамоадоши Мбаппенинг трансферини кўриб чиқишни афзал билмоқда.

Каталония клубининг раҳбариятида бразилияликнинг трансфери борасида келишув йўқ. Чунки унинг қайтиши билан боғлиқ вазият "Барселона" имижига путур етказган, шунингдек клубдаги келишмовчиликлар кучайган.

Шу сабабли, "Барселона"нинг баъзи раҳбарлари Неймар ўрнига Мбаппенинг трансферини амалга оширмоқчи. Улар франциялик футболчидан кўпроқ умид қилмоқда ва кўпроқ гол уришига ишонмоқда.

Раҳбариятни Мбаппенинг трансферини афзал билишига яна бир сабаб, бу франциялик футболчи келаси йили 21 ёшда бўлади, бразилиялик Неймар эса 28 ёшга тўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
jama0205
13/09/2019 20:24
Mbappe realga o'tadi