"Барселона" Неймардан умидини узаверсин. У бир қарорга келди

"Пари Сен-Жермен" клуби ҳужумчиси Неймар кеча “Бавария”га (0:1) қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳсидан сўнг жамоа билан тузилган амалдаги шартномани узайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

“ПСЖ билан шартномани янгилаш мен учун муаммо эмас. Мен ўзимни Парижда худди уйимдагидек ҳис қиляпман. Ҳозир аввалгидан анча бахтиёрман”, - деди бразилиялик футболчи.

29 ёшли Неймар ПСЖ сафига 2017 йил “Барселона”дан 222 млне евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Франция чемпиони ҳозирда унга янги шартномага кўра йилига 30 млн евро маош беришга тайёр.

Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида жами 22 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу баҳсларда ўз ҳисобига 13 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!