"Барселона" Неймарни ижарага олмоқчи

Каталониянинг "Барселона" клуби  ПСЖ ҳужумчиси Неймарни ижарага олиш ҳақида ўйламоқда.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 27 ёшли бразилиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишга қарор қилишган. Шу тариқа “Барселона” Неймарни сотиб олиш учун ўзининг бошқа футболчиларини ПСЖга бериш борасидаги фикрини ўзгартирди.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013-2017 йилларда “Барселона” шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг ПСЖга 222 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!