"Барселона" Неймарнинг арзонроқ вариантини топди
"Лион" клуби ярим ҳимоячиси Мемфис Депай янги мавсумни "Барселона"да бошлаши мумкин. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра, каталонияликлар ПСЖдан Неймарни сотиб ололмаган тақдирда, заҳира номзоди сифатида айнан 26 ёшли голландиялик футболчини кўз остига олиб қўйишган. Ўз навбатида “Лион” ҳам коронавирус туфайли юзага келган инқироз сабаб Депайни сотишга тайёр. Унинг трансфери эса 35 млн еврога баҳоланмоқда.
Депай жорий мавсум “Лион” сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар