Ads

"Барселона" клуби жорий ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар ПСЖдан Неймарни сотиб олишга ишонмоқда.

RAC1 тарқатган хабарга кўра каталонияликлар аллақачон 27 ёшли бразилиялик футболчининг тақдимотига тайёргарликни бошлаб юборган. “Кўк-анор ранглилар” Неймарнинг “Камп Ноу”даги таништирув маросимида қўйиладиган видеороликни тайёрлаш устида ишлашмоқда.

Бундан ташқари, “Барселна” ўзининг техник ҳамкори ҳисобланган Nike компаниясига катта миқдорда Неймар ёзуви туширилган футболкаларга буюртма берган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013-2017 йилларда “Барселона”да тўп сурган ва шундан сўнг 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Akrom5455
21/08/2019 12:50
Utsang utaqol tezrog