"Барселона" Ольмони рўйхатдан ўтказмасдан туриб, Ла Лига ўйини учун таркибга киритди
"Барселона" ҳали Ла Лига рўйхатидан ўтказилмаган жамоанинг янги ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дани Ольмони бугун бўлиб ўтадиган "Атлетик Билбао"га қарши иккинчи тур ўйинида қайдномага киритди. Қайдномада футболчининг тез орада рўйхатдан ўтиши кутилаётгани алоҳида такидлаб ўтилди.
Аввалроқ ОАВда Олмони исталган вақтда рўйхатдан ўтказиш мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Рўйхатдан ўтиш жараёни Каталония клубининг айрим транзаксияларига боғлиқ бўлади.
Маълумот учун, "Евро-2024"да ўз ҳаракатлари билан мухлисларни ҳайратда қолдирган Дани Ольмо 55 миллион евро эвазига "Блауграна"га қайтган эди.
Фикрлар