"Барселона" ўтган мавсумда қанча даромад қилди?

  • 07 Oct 18:51
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" матбуот хизмати клубнинг ўтган мавсумдаги умумий даромадини очиқлади.

Tecno

Каталония клуби маълум қилишича, умумий даромад 994 млн еврони, соф операцион фойдаси эса 2 млн еврони ташкил этганини маълум қилди. Шу билан бирга, "кўк-анорранглилар" "Nike" компанияси билан ҳомийлик шартномасидан 259 млн евро олади.

"Барселона" Испаниянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, ўтган мавсумда каталонияликлар УЕФА Чемпионлар Лигасининг ярим финалига қадар етиб борган ва у ерда турнирнинг бўлажак финалчиси бўлган Италиянинг "Интер" клубига имкониятни бой берганди.

Ла Лиганинг жорий мавсумидаги 8 тур якунларига кўра, "Барса" турнир жадвалида пешқадам "Реал"дан 2 очко ортда қолиб, 2-ўринни эгаллаб турибди.

Comments

You must be logged in to commet!