Испания Ла Лигасининг 7-турида “Барселона” ўз майдонида “Реал”ни қабул қилди.

“Камп Ноу”да мухлисларсиз ўтган бу сафарги “эл-класико” Зинедин Зидан жамоасининг 1:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. “Қироллик клуби” сафида голларни Федерико Вальверде (5'), Серхио Рамос (63') ва Лука Модрич (90') киритди. Мезбонлар сафида эса ягона голни Ансу Фати (8') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)