"Барселона" ўз тарбияланувчисига янги шартнома таклиф қилади

"Барселона" ярим ҳимоячи Марк Берналь янги шартнома имзолайди. Diaro Sport нашрининг хабар беришича, бу шу ҳафта ичида содир бўлади.

Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган ва муайян шартлар бажарилса, уни яна уч йилга узайтириш имконияти ҳам бор. "Блауграна" энди шартномани 2029 йилгача узайтиришга қарор қилди. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик ҳам, спорт директори Деку ҳам жароҳат туфайли салкам бир йил майдонга туша олмайдиган 17 ёшли ярим ҳимоячига тўлиқ ишонишади.

Янги шартнома бандлари Берналь 18 ёшга тўлганидан кейин расмий кучга киради ва нақд 500 миллион евролик товон пули тақдим этилади.


Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лиганинг учта ўйинида иштирок этишга улгурган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!