“Барселона” клуби президенти маслаҳатчиси Карлес Решак ПСЖ форварди Неймарни жамоага қайтариш имкониятлари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мавжуд вазиятни таҳлил қилган ҳолда айтишим мумкинки, Неймарни қайтариб бўлмайди. Бу имконсиз.

Менимча, у “Барселона”нинг нақадар муҳим эканлигини тушуниб етди. У гол урганида, бу ҳақда бутун дунё гапирди. ПСЖда эса у унчалик сезилмаяпти”, - дейди Решак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)