Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби президенти Жозеп Бартомеу жамоа етакчиси Лионель Мессини ҳеч қандай пулга сотилмаслигини айтди.

Айтиш лозимки, яқиндагина 2021 йилга қадар узайтирилган шартномага кўра 30 ёшли аргентиналик футболчининг товон пули 700 млн евро этиб белгиланган. Бартомеунинг сўзларига кўра жамоа раҳбарияти Мессининг яна шартномани узайтиришига ва фаолиятининг сўнггига қадар “Барселона”да қолишига умид қилмоқда.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум Ла Лигада жами 24та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.