"Барселона" қарзини тўлаши керак

"Барселона" ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньонинг трансфери бўйича "Ливерпуль" олдидаги мажбуриятини тўлақонли бажариб улгурмади.

Клуб молиявий ҳисоботида "кўк анор-ранглилар" бразилиялик футболчи учун мерсисайдликларга 29,254 миллион евро тўлаши кераклиги қайд этилган.

"Барса" Коутиньони 2018 йилда 120+40 миллион евро эвазига харид қилган ва 2023 йилгача шартнома имзолаган эди.

Жорий мавсумда 28 ёшли футболчи "Барселона" сафида Ла Лига баҳсларида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!