"Барселона" қаторасига иккинчи йил Испания чемпиони бўлди
"Камп Ноу"да кечган беллашув "кўк-анор ранглилар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Учрашувдаги ягона гол 62-дақиқада Лионель Месси томонидан киритилди.
Шу тариқа каталонияликлар ҳисобидаги очколар сони 83 тага етди ва жамоа чемпионат тугашига 3 тур қолганида Испания чемпионлигини қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, бу Эрнесто Вальверде шогирдлари учун Ла Лигада қўлга киритилган қаторасига иккинчи титул бўлди.
Фикрлар