"Барселона" қишда Неймар мавзусига яна қайтади

"Барселона" спорт директори Хавьер Бордас клуб яна ПСЖ форварди Неймар мавзусига қайтишини айтди.

“Биз Неймарнинг ортга қайтиши учун барча нарсани қиламиз. У – “Барселона”нинг кейинги трансфер ойнасидаги асосий мақсади”, - дейди Бордас.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар бразилиялик юлдузни жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи эди, бироқ ПСЖ билан келишувга эриша олишмади.

Маълумот учун, Неймар “Барселона” сафида 2013-2017 йилларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!