Испания чемпионати 33-турида "Вильярреал" - "Барселона" баҳси кузатилди. Турнинг марказий ўйинларидан бири саналган беллашувда Рональд Куман шогирдлари муҳим ғалабани қўлга киритди.

Учрашувда дастлаб мезбонлар вакили Саму Чуквезе ҳисобни очганди. Бироқ, орадан кўп вақт ўтмай, Антуан Гризманн дублга эришиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Ушбу қўлга киритилган 3 очко "Барселона" чемпионлик курашида давом этишини кўрсатди. Қолаверса, каталонияликлар ҳисобида битта қолдирилган ўйин бор.

"Барселона" айни пайтда 71 очко билан "Реал"га тенглашиб олди. Пешқадам "Атлетико"дан 2 очкога ортда қолмоқда.

Вильярреал

  • Самуэль Чуквуэзе 26'

Примера Дивизион 32-тур

25/04/2021, 19:15

1
:
2
Тугади

Барселона

  • Антуан Гризманн 28', 35'

Стадион: Estadio de la Ceramica 0 томошабин

Бош ҳакам: Carlos del Cerro

45'
90'

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)