Бу ҳақида Каталониянинг биринчи рақамли спорт нашри - "Мундо Депортиво" маълумот бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, француз клуби ўз етакчисини 25 млн еврога баҳолади. Бу айнан "блаугранас"га ёқиб тушадиган нарх. Нидерландия терма жамоаси форвардини каталонияликларнинг янги бош мураббийи Рональд Куманнинг шахсан ўзи жамоасида кўришни истаяпти.

Шунингдек, нидерландиялик мутахассис "Ливерпуль" форварди Жоржиньо Вейналдумни ҳам янги клуби сафида кўрмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)