Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Барселона» Рафиньянинг Бразилия терма жамоасига чақирилишига қарши

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Барселона» Рафиньяни Анчелотти ноябрда Бразилия терма жамоасига чақирмаслиги учун музокара олиб бориши мумкин

 Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ноябрь ойидаги йиғин учун таркибни эълон қилиши режалаштирилган.

Diario SPORT нашри хабар беришича, Анчелотти рўйхатга «Барселона» ҳужумчиси Рафинья Диасни ҳам киритмоқчи. Футболчи ўтган халқаро танаффус вақтида олган жароҳатидан яқиндагина тикланди. Агар терма жамоага чақирилса, Рафинья қарийб 11 минг километр масофани босиб ўтишига тўғри келади.

Манбага кўра, «Барселона» яна бир муҳим футболчисидан айрилиб қолиш хавфини истамаётгани сабабли Бразилия терма жамоаси билан музокара ўтказиб, ҳужумчини жамоада қолдириш ва унинг жисмоний ҳолатини тиклашига имкон беришга ҳаракат қилиши мумкин.

Ноябрь ойида Бразилия терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Жамоа 14 ноябрь куни Япония, 17 ноябрь куни эса Сингапурга қарши майдонга тушади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ