"Барселона" "Реал"нинг мақсадини йўққа чиқармоқчи
"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александр-Арнолднинг келажаги муҳокама остида. 26 ёшли футболчининг мерсисайдликлар клуби билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача амал қилади. Янгиликларга кўра, Арнолдга "Реал"дан ташқари яна бошқа клублар ҳам кўз тикмоқда.
Transfer News Live хабарига кўра, "Бавария" ва "Барселона" Трент Александр-Арнолд учун курашга қўшилган. Каталония клуби англияликнинг "Реал Мадрид"га ўтишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Трент Алехандер-Арнолд "Ливерпуль" асосий таркибида 319 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урган ва 83 та голга ассистентлик қилган.
Фикрлар