"Барселона" Рэшфорд билан хайрлашиши мумкин

CHERY AUTO

Маркус Рэшфорднинг келажаги муҳокама мавзуси бўлиб қолмоқда. Fichajes портали саҳифаларида 28 ёшли форварднинг масаласи юзасидан хабар тарқалди.

Tecno

Манбага кўра, "Барселона" ҳозирда Рэшфордни 29 миллион еврога сотиб ололмайди. Каталония клуби раҳбарлари ҳозирда асосий эътиборни шартномаларни узайтириш ва маошларни ўзгартиришга қаратмоқда. Агар вазият ўзгармаса, Маркус "Манчестер Юнайтед"га қайтишига тўғри келади.

Агар "Барселона" Рэшфордни сотиб олмаса, у ҳолда "Манчестер Юнайтед" футболчини бошқа клубларга сотишга тайёр бўлади, аммо 29 эмас 45 миллион еврога.

"Барселона" сафида Маркус Рэшфорд 15 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва шерикларига 7 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!