“Барселона” Рэшфорд ўрнига 19 ёшли футболчини олиб келмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Мальорка"нинг қанот ҳужумчиси Жан Вирхили "Барселона"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, "Барселона" 19 ёшли испанияликнинг ёзги трансфер ойнасига қайтиши мумкинлигини ҳали ҳам кўриб чиқмоқда. Битим суммаси 15 миллион еврони ташкил этиши мумкинлиги айтилмоқда.

Жорий мавсумда Вирхили барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 29 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.

Вирхилининг "Мальорка" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Қўшимча қиламизки, Вирхили 2024 йилдан 2025 йилгача "Барселона" тизимида бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!