
"Барселона" Рэшфорддан мамнун — янги шартнома тайёрланмоқда
Каталониянинг "Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед"дан мавсум охиригача ижарага олинган инглиз ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг ўйинидан мамнун. "The Sun" нашрининг хабар беришича, клуб раҳбарияти унинг трансфери бўйича доимий шартнома тузишни режалаштирмоқда.
Рэшфордни тўлиқ сотиб олиш "Барселона"га 25 миллион еврога тушиши мумкин, бундан ташқари "қизил иблислар" яна 5 миллион еврони бонус тариқасида олиш эҳтимоли мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Маркус жорий ёзги трансфер ойнасида "кўк-анорранглилар" сафига қўшилган эди. Бу мавсумда у каталонияликлар таркибида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Фикрлар