"Барселона" Рэшфордни тўлиқ трансфер қилиш устида иш олиб бормоқда

CHERY AUTO

"Барселона" "Манчестер Юнайтед" форварди Маркус Рэшфордни доимий асосда таркибида қолдириш устида иш олиб бормоқда.

Tecno

Журналист Бен Жейкобс маълумотларига кўра, январь ойида "Барселона" ва МЮ вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Унда ҳозирда каталонияликлар сафида ижара асосида ўйнаётган ҳужумчининг тўлиқ трансфери вариантлари муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, "Барселона" Рэшфорд учун 30 миллион еврoлик сотиб олиш опциясини фаоллаштиришни истамаяпти. Каталония клуби МЮга камроқ сумма таклиф қилган, шунингдек, маълум шартлар бажарилганда мажбурий сотиб олишни назарда тутувчи яна бир мавсумлик ижара вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, "Барселона" Рэшфордни жамоада сақлаб қолишни истайди, футболчининг ўзи ҳам доимий трансферга қизиқиш билдирган. Томонлар мавсум охирига яқин музокараларни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Маркус Рэшфорд Ла Лигада "Барселона" сафида ўтказган 18 та учрашувда 2 та гол уриб, 6 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!