"Барселона" Роберто билан шартномани ўзайтиришга яқин
"Барселона" ҳимоячиси Серхи Роберто кейинги мавсумда ҳам жамоада қолади. "Sport" нашри хабарига кўра, испаниялик футболчи каталонияликлар билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди.
Робертонинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига этади. Аввалроқ "кўк-анорранглилар" раҳбарияти ўз шогирди билан шартномани узайтирмасликка қарор қилганди, бироқ яқинда клубнинг бу борадаги позицияси ўзгарди.
Эслатиб ўтамиз, Роберто жорий мавсумда Испания чемпионатида 12 учрашувда қатнашиб, 2 та гол урди.
Фикрлар