"Барселона" Роберто билан янги шартнома имзолашга яқин
Каталониянинг "Барселона" клуби асл позицияси ўнг қанот ҳимоячиси бўлган Серхи Роберто билан шартномани узайтиришга яқин турибди. Журналист Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, келишув якуний босқичда.
Роберто 2024 йилгача мўлжалланган шартномани имзолайди. Серхининг янги маоши асосан ўйин бонусларига боғлиқ бўлади.
Жорий мавсумда Роберто Испания чемпионатида 12 та ўйин ўтказиб, 2 та гол уишга эришди. Футболчи 2011 йилда "Барселона"нинг асосий жамоасида дебют қилган ва ўшандан буён Каталонияда ўйнаб келмоқда.
Фикрлар