«Барселона» Родри бўйича «Манчестер Сити»га янги таклиф жўнатди
«Барселона» раҳбарияти «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандесни қўлга киритиш учун таклифини оширди.
Инсайдер Адриа Сольдевила маълумотига кўра, каталонияликлар 30 ёшли испаниялик футболчи учун 45 миллион евро ва қўшимча 15 миллион евролик бонуслар таклиф қилган. Аввалроқ «Манчестер Сити» Родрини 45 миллион евро эвазига сотишдан бош тортгани маълум қилинган эди.
Энг қизиғи шундаки, сўнгги жаҳон чемпионатида энг яхши ўйинчи деб топилган ярим ҳимоячи клубини ўзгартиришга қарши эмас ва «Барселона» сафига қўшилиш истагини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Родри Эрнандес Англия чемпионатида «Манчестер Сити» таркибида 21 та ўйин ўтказиб, бир бор гол урган.

Фикрлар