"Барселона" сафарда рақибига 6 та гол урди, Мессидан дубль
Испания Ла Лигаси 28-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад" - "Барселона" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Кўк-анорранглилар" сафида Месси ва Дест дублни расмийлаштирган бўлса, Гризманн ҳамда Дембеле бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди. Ушбу голларга мезбонлардан фақатгина Барренечеа жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган каталонияликлар очколари сонини 62 тага етказиб олган ҳолда, 2-ўринга қайтди. Ўз уйида қақшатқич зарба қабул қилиб олган "Реал Сосьедад" 5-поғонани банд этган.
Фикрлар