Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Алексис Санчес "Барселона"га қайтмайди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 29 ёшли чилилик футболчининг ортга қайтишини мутлақо инкор этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Санчес 2011-2014 йилларда “Барселона” сафида тўп сурган. У МЮга кўчиб ўтгач ўзини умуман кўрсата олмаяпти. Шу боис ёзда бошқа жамоага ўтиши айтилмоқда.