“Барселона” сардор танлади (фото)
“Барселона” янги мавсум олдидан сардорлик вазифасини бажарадиган футболчиларни танлаб олди. Бу гал ҳам одатий етакчилар ўз ишини давом эттирадиган бўлди.
Асосий сардор вазифасини клубда қолишга қарор қилган Лионель Месси бажаради. Шунингдек, мавсум давомида вазият тақозо қилса, унинг ваколати Сержи Буксетс, Жерар Пике ва Сержи Робертога юкланиши мумкин.
“Барселона” янги мавсумнинг дастлабки учрашувини 14 сентябрь куни “Камп Ноу”да “Эльче” жамоасига қарши ўтказади.
Фикрлар