“Барселона” “сеҳрли қуроли”ни ишга солди
Каталонияликлар раҳбарияти “Ювентус”да ўйнаётган ҳимоячи Матийс де Лигтни қўлга киритишда айёрона усулни қўлламоқда.
“Барселона” истеъдодли футболчини Каталонияга келишга кўндиришни унинг дўсти Френки де Йонг зиммасига юклади. Френки “Аякс”да бирга ўйнаган дўсти билан учрашиб, унинг трансферга розилигини олиши керак.
Ўтган йили туринликлар сафига қўшилган Матийс де Лигт жорий мавсумда 20 та ўйинда қатнашиб, икки марта гол урди.
Фикрлар