"Барселона" Серхи Робертони қанчага сотмоқчилигини маълум қилди

"Барселона" ҳимоячиси Серхи Роберто ёзги трансферлар даврида жамоасини алмаштириши мумкин.

29 ёшли испаниялик футболчининг “кўк-анор ранглилар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган ва ҳозирча унинг узайтирилиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, Робертонинг жамоада қолиш ёки қолмаслиги бош мураббий Рональд Куманнинг қарори ҳал қилади.0

"Барселона" раҳбарияти эса Серхини 60 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Серхи Роберто "кўк-анор ранглилар" тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Барса” сафида 6 марта Ла Лига, 2 марта Чемпионлар лигаси ва 5 марта Испания кубогида ғалаба қозонган. У жорий мавсум Испания чемпионатида жами 8 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!