"Барселона" Серхи Робертони "қутқармоқчи"

Каталониянинг "Барселона" клуби кадрлар етишмовчилиги сабаб мажбуран ўнг қанот ҳимоясида тўп сураётган ярим ҳимоячи Серхи Робертони ўз позициясига қайтариш учун янги футболчи сотиб олишга яқин турибди.

Хабарларга қараганда “кўк-анор ранглилар” яқин вақтлар ичида "Реал Сосьедад" ҳимоячиси Альваро Одриосолани ўз сафига қўшиб олишади. 22 ёшли футболчининг трансфери эса “Барселона”га тахминан 40 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Одриосола якунланган мавсум Сан-Себастьян шаҳри клуби сафида жами 41та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!