"Барселона" шикоят қилмоқчи

“Барселона” клуби раҳбарияти Испания чемпионатининг “Атлетико”га (1:0) қарши ўйинида тўғридан-тўғри қизил карточка олгани учун ҳужумчи Ферран Торреснинг четлатилиши юзасидан апелляция бермоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, испаниялик футболчи “матрасчилар” ҳимоячиси Стефан Савич билан жанжаллашгани учун майдондан четлатилган эди.

Marca нашрининг ёзишича, “кўк-анор ранглилар” юқоридаги масала юзасидан тегишли органга мурожаат қилади. Улар Ферраннинг аввалроқ хабар қилинган 12 ўйинга дисквалификациясига йўл қўймоқчи эмас.

Маълумот учун, Торрес жорий мавсум “Барса” сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!