"Барселона" шорт-листига "Валенсия" футболчиси ҳам қўшилди
Каталониянинг "Барселона" клуби "Валенсия" вингери Ферран Торрес атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.
Испания матбуоти хабарига кўра, "кўк-анор рангликлар" 20 ёшли футболчининг трансфери учун 35 миллион евро ажратишга тайёр.
Футболчининг "кўршапалаклар" билан амалдаги шартномаси кейинги йил ёзида якунига етади. Футболчи ўзи атрофидаги гап-сўзлардан сўнг клуб билан шартномани узайтиришни хоҳламаяпти.
Шу сабаб "Валенсия" Торресни текинга қўйиб юбормаслик учун уни жорий мавсум сўнггида сотиб юборишга мажбур бўлиши мумкин.
Фикрлар