"Барселона" собиқ бош мураббийи: Барчадан миннатдорман!

Сўнгги 10 кун давомида "Барселона"ни бошқарган мураббий вазифасини бажарувчи Серхи Бархуан қисқа муддатли фаолиятини сарҳисоб қилди.

"Мен барча ҳаракатлари учун футболчи ва ходимлардан миннатдорман. Бу кунлар жуда кескин ўтди. Ўз ишимга қайтиш вақти келди. Олға, "Барса!",-деди 49 ёшли мутахассис. Ла Лига навбатдаги туридан ўрин олган ўйинда Хави каталонияликлар бошқарувида дебют қилади.

Бархуан қўл остида "кўк-анорранглилар" 3 та учрашувда майдонга тушди. Ички чемпионат доирасида "Алавес" ва "Сельта" билан муроса кўчаси танланган бўлса, Чемпионлар лигасида Киевнинг "Динамо"си мағлуб этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!