"Барселона" собиқ дарвозабони футболчилик фаолиятини якунлади

"Барселона", "Манчестер Сити" ва Чили миллий терма жамоасининг собиқ дарвозабони Клаудио Браво фаолиятини якунлади.

"Мен профессионал футболдаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Ҳаётимдаги жуда муҳим циклни якунлаш ва муваффақиятли бўладиган яна бир босқични бошлаш вақти келди", - деди чилилик посбон.

41 ёшли дарвозабоннинг сўнгги жамоаси "Бетис" бўлиб, у Ла-Лига клуби сафида 2020 йилдан буён ўйнаб келаётган эди. Унгача эса, "Коло-Коло", "Реал Соседад", "Барселона" ва "Манчестер Сити" клубларида тўп тепган.

Чили милий терма жамоаси сафида 150 та ўйин ўтказган ва икки марта Копа Америка совринини қўлга киритган.

Браво "Барселона" ва  "Манчестер Сити" билан икки мартадан Испания ва Англия чемпиони бўлган. Шунингдек, футболчи Чемпионлар лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Англия кубоги ва Испания Суперкубогида зафар қучган. Уч мартадан Англия Лига кубоги ва Испания кубоги соҳиби бўлиб, икки марта Англия Суперкубогини ҳам қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!