“Барселона” собиқ футболчиси “Реал” бош мураббийига айланиши мумкин
“Комо” нош мураббийи Сеск Фабрегас “Реал Мадрид” бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда El Desmarque журналисти Хорхе Пикон хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, мадридликлар ёш мутахассисни жамоанинг янги бош мураббийи сифатида кўришмоқда.
Манбага кўра, Фабрегаснинг Италиядаги фаолияти "қаймоқранглилар" раҳбариятини ҳайратда қолдирган.
Фабрегас 38 ёшда, у ўтмишда "Барселона"да ўйнаган ва у билан 2012/13 йилги мавсумда Ла Лигада ғолиб чиққан. Сеск Каталония клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Айни пайтда испаниялик мураббий қўл остидаги "Комо" А Серия мусобақа жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.
Абдувалиев А.
Фикрлар