"Барселона" собиқ футболчисини қайтарди

"Жирона" ярим ҳимоячиси Ориоль Ромеу "Барселона"га ўтиши кутиляпти. 

Маълум бўлишича, Каталония гранди унинг трансфери учун 8 миллион евро сарфлаши кутилмоқда. Томонлар келишувга эришиб улгургани ҳақида маълумотлар бор. 

Эслатиб ўтамиз, Ромеу "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ у асосий жамоа сафида атиги 2 та беллашувда майдонга тушган. 

Қайд этиш лозим, унинг "Жирона" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қиларди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!