
"Барселона" собиқ мураббийига Саудиядан таклиф тушди
Хави Эрнандес Саудия Арабистони клубига бош мураббий бўлиши мумкин. Бу ҳақда "Foot Mercato" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, 45 ёшли мутахассисга "Ал-Аҳли" клуби таклиф билан чиққан. Ҳозирги вақтда Саудия клубини Маттиас Яйсле бошқармоқда.
"Ал-Аҳли" Саудия Арабистони чемпионати жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, жамоа бу мавсумда Осиё Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Хави 2021 йил ноябрдан 2024 йил июнигача "Барселона"нинг бош мураббийи лавозимида ишлаган эди. Ҳозирда у ишсиз.
Фикрлар