"Барселона" собиқ президенти: "Реал" пешқадам бўлганида, Ла Лигани аллақачон тугатиб юборишган бўлар эди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" собиқ президенти Хоан Гаспар Ла Лига раҳбариятини танқид қилди.

"Агарда, ҳозир Ла Лигада "Реал" пешқадамлик қилаётганда, Ла Лигада мавсумни аллақачон тугатиб юборишган бўлар эди", - дея Гаспарнинг сўзларини келтириб ўтди Goal.com.

Маълумот учун, Испания Ла Лигаси коронавирус пандемияси боис 27-турда тўхтаб қолган эди. Турнир жадвалида эса "Барселона" 58 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Мадриднинг "Реал" клуби ҳисобида эса 56 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!