"Барселона" собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лиганинг бошқа бир клуби "Валенсия" бошқарувига келиши мумкин", дея хабар бермоқда Onda Cero.

Манбага кўра, 56 ёшли мутахассис ва унинг ёрдамчиси Жон Аспиазу Валенсиядан уй қидириш ишларини бошлаб юборган.

Сўнгги тўрт ўйиннинг учтасида мағлуб бўлган "Валенсия" турнир жадвалида саккизинчи поғонагача тушиб кетди. Шу сабаб клуб раҳбарияти бош мураббий Альберта Селадесни истеъфога чиқариши мумкин.

Вальверденинг яқин инсонлари хабарига кўра, мутахассис клуб билан алоқага чиқиб, жамоанинг вазияти бўйича қизиқиш билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Вальверде 2012 йил декабридан 2013 йил июнигача "Валенсия"да фаолият юритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)