"Барселона" Суарес учун ўринбосар изламоқда

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес тиззасидан олган жароҳати сабаб тўрт ой мобайнида испан грандига ёрдам бера олмайди. Клуб эса унинг ўрнига ҳужумчи қидириш ишларини бошлаб юборган.

Каталонияликларнинг янги бош мураббийи Кике Сетьен эса ушбу масала бўйича "Барселона Б" жамоаси форвардларига имкон беришга қарор қилган. Бу ҳақида Marca нашри хабар бермоқда.

Мураббийнинг таклифига кўра, ҳужумчилар Абель Руис ва Алехандро Маркес бугун асосий жамоа билан машғулотларда иштирок этди. Манбага кўра, форвардлар "Гранада"га қарши ўйин қайдномасига киритилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!