“Барселона” Суарес ва Гризманн бошчилигидаги юлдузларини сотувга қўймоқда

Мавсумда бирорта совринни қўлга кирита олмаган “Барселона” таркибини янгилаш мақсадида яхши таклифлар олган тақдирда қатор футболчиларини сотадиган бўлди.

Клуб дарвозабон Марк-Андре тер Штеген, ярим ҳимоячи Фрэнки Де Йонг ва жамоа сардори Лионель Мессини ўз сафида олиб қолади. Ёш ўйинчилар Ансу Фати ва Рикардо Пуч ҳам Каталониядан кетмаслиги керак.

Ёзги трансферлар вақтида жамоага Лаутаро Мартинес келадиган бўлса, Луис Суарес ўзига бошқа жамоа топиши керак бўлади. Клубни тарк этадиган футболчилар рўйхатига коронавирусга чалинган Самуэль Юмтити,  ўзини тутиши ва жароҳатларга мойиллиги тўғри келмаётган Усмон Дембеле, ўйинида пасайиш кузатилаётган Иван Ракитич киритилди.

Шунингдек, манфаатли таклиф бўлса каталонияликлар Серхи Роберто ва Нелсон Семедуни ҳам қўйиб юборади. “Барселона”га ўзини кўрсата олмаётган Антуан Гризманн ҳам керак эмаслиги айтилмоқда.

Лионель Мессининг ўзи ҳам бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин. Унга “Манчестер Сити” ва “Интер” даъвогарлик қилмоқда. Футболчининг ўзи эса каталонияликлар билан келаси йили якунланадиган шартномани узайтиришни истамаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!