Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ўзининг тўпурар ҳужумчиси Луис Суаресни сотиш бўйича ишларни бошлаб юборди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра жорий мавсум 31 ёшли уругвайлик футболчи учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Аниқроғи, Суарес агар жорий мавсум ўзининг тўпурарлик қобилиятини яна кўрсата олмаса ва мураббийлар ишончини қозона олмаса "кўк-анор ранглилар" унинг трансфери бўйича бўладиган таклифларни кўриб чиқишади.

Маълумот учун, Суарес жорий мавсум "Барселона" сафида жами 3та ўйинда майдонга тушди ва бор йўғи 1та голга ассистентлик қилишга эришди.