Ads
 
 
"Барселона"да тарбияланган ярим ҳимоячи Жерар Деулофеу айни пайтда "Эвертон" жамоаси таркибида тўп сурмоқда. Ушбу клубни Рональд Куман қабул қилиб олгач, испаниялик футболчининг ўйин амалиёти камайиб кетди ва Жерар жамоадан кетмоқчи.
 
Январь ойида "Милан" клуби 22 ёшли футболчини ижарага олиш ниятида. Мавсум якунлангач, италияликлар Жерар Деулофеунинг трансфер ҳуқуқини тўлиғича сотиб олмоқчи.
 
Жорий мавсумда "Эвертон" таркибида 11 та учрашувда майдонга тушган футболчига Испаниянинг "Лас-Пальмас" жамоасидан ҳам таклиф бўлмоқда. Бироқ, Жерар "Милан" клубини танламоқчи.