Ads

Туркиялик футболчи Арда Тураннинг “Барселона”даги тақдири ҳамон номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Ўтган мавсум якунларига кўра Тураннинг Каталония супер клубидаги келажаги ҳақида кўп гапирилди. Аммо, футболчининг ўзи “Барса”да қолиш ниятида эканлигини айтмоқда. Қолаверса, жамоанинг янги бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳам уни янги мавсумда ўз режаларига киритган.

Аммо, Тураннинг асосий таркибга кириши сўроқ остида бўлгани боис “Галатасарой” уни “кўк-анор ранглилар”дан ижарага олишни таклиф қилмоқда. Бироқ, “Барселона” раҳбарияти Туранни ижарага беришни эмас, балки, уни сотиб пул ишлашни хоҳламоқда.

Маълумот учун, Туран 2003-2011 йилларда айнан “Галатасарой” клубида тўп сурган. Шундан сўнг 13 млн евро эвазига Мадриднинг “Атлетико”сига ўтган. “Матрасчилар” сафида тўрт мавсум ҳаракат қилганидан сўнг Туран 34 млн еврога “Барселона”га кўчиб ўтди.