Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Самюэль Умтити билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Таъкидлаш лозимки, 23 ёшли франциялик футболчининг айни дамдаги йиллик маоши 3 млн евродан сал кўпроқ. Бироқ, у жамоанинг энг кам маош олувчи футболчиларидан бири ҳисобланади.

Умтитининг товон пули эса 60 млн евро этиб белгиланган. Энди эса каталонияликлар унга маоши оширилган янги шартнома таклиф қилишмоқчи. Агар у ушбу келишувни имзоласа унинг товон пули ҳам кескин кўтарилади.

“Барселона” вакиллари аллақачон футболчининг акаси ҳамда агенти ҳисобланган Янник билан учрашишган ва янги шартномани 2018 йилнинг августида имзолаш бўйича музокаралар олиб боришган.

Эслатиб ўтиш лозимки, Умтитининг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган ва “Барселона” ушбу келишувни камида яна 1-2 йилга узайтирмоқчи. Унинг товон пулини эса 180 млн евро этиб белгилашмоқчи.